Наманганда Cobalt чуқурга тушиб кетиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Наманганда Cobalt чуқурга тушиб кетиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Cobalt чуқурликка тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 16 сентябрь куни соат 15:00 ларда Тўрақўрғон тумани «Шоҳидон» МФЙ ички йўлида Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳридаги МЧЖга тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинани йўл варақаси билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Шу туфайли йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, дала майдонидаги чуқурликка тушиб кетган.

Оқибатда машинада бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Cobalt ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, ўнг чакка ва бел соҳалари эзилиши ҳамда автомашинада бўлган йўловчилар – Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2007 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиш шикасти, ўнг чакка ва бел соҳалари эзилиши, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиш шикасти, чап қўл билак суягини очиқ синиши ва Наманган туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиқ шикасти, кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, пешона соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олишиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш ва ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

×