Кутилмаган ечим: Азондан шикоят қилган аёл ноҳақми?

Кутилмаган ечим: Азондан шикоят қилган аёл ноҳақми?

Куни кеча пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги масжидда содир бўлган воқеа тўғрисида хабар берган эдик. Мусулмон аёлнинг масжидга кириб айтилаётган азондан шикоят қилгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Айримлар бу аёлнинг эътиқоди борасида шубҳага боришга жазм қилди.

Ижтимоий тармоқларда бизга энг кўп маъқул бўлган қараш - ҳар қандай келишмовчиликда айбни аввало ўзимиздан излашимиз кераклиги ҳақидаги мулоҳаза бўлди. Дарҳақиқат, азон овози қалбларга кириб бормаётган экан, демак биз бу амални тўғри амалга оширмаяпмиз.

Исломшунос олим Мубашшир Аҳмад бу тўғрида гўзал бир пост қолдирди. Қуйида ушбу постни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

"Тошкент шаҳрининг кўп масжидларида азон овоз кучайтиргичларда айтилмаётган бир пайтларда ҳам Чирчиқ шаҳрида айтиларди. Ҳозир ўйлаб кўрсам, сабабларидан бири - азон чиройли қилиб айтилар экан. Ҳатто бир ўрис кампир масжид олдидан ўтиб кетаётиб: "Как вы красиво поёте, особенно, по утрам", деган эди.

(Абдул Азим Зиёуддин)

Ўзбекистон масжидларининг мутасаддилари жиддий эътибор қаратишлари керак бўлган мавзу. Чиройли азон учун икки нарса муҳим:

  1. Ёқимли овоз.
  2. Азонни тўғри айтиш.
    Агар унчали қийин бўлмаган бу масалани ечилса, кечагидек ёқимсиз ҳолатлар бўлмас эди", - деб ёзади Мубашшир Аҳмад.

Барчамизга иймон ҳаловати насиб қилсин.

Манба аник.уз

×