Германия қордан қочиб, дўлга тутилиши мумкин

Германия қордан қочиб, дўлга тутилиши мумкин

Германия газ бўйича бошқа давлатларга, жумладан Қатарга қарам бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳақда “Die Welt” газетасида чоп этилган мақолада айтилади.

“Германия Россия гази ва нефтига қарамликдан халос бўлиш учун бутун дунё бўйлаб янги ҳамкорлар қидирмоқда. Ваҳоланки, барча қитъаларда энергия манбаларидан сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланилади”, дейилади мақолада.

Хусусан, мақолада энергетика инқирози Форс кўрфази давлатлари учун янги кучлар бергани урғуланган. Улар дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчиси, хусусан Саудия Арабистони, Қатар эса суюлтирилган газнинг энг йирик экспортчиси ҳисобланади.

Шунинг учун европалик сиёсатчилар бу йил Форс кўрфазига янги таъминот шартномаларини таъминлаш ва Россиядан мустақил бўлиш учун кўпроқ ташриф буюрган. Бироқ, нашр муаллифларининг фикрига кўра, европаликлар бир қийин вазиятдан иккинчисига ўтишган, эҳтимол ундан ҳам қийинроқ.

“Бу Европарламентдаги коррупция можароси чоғида ўзини намоён қилди: бир неча қатарлик вакиллар жаҳон чемпионати арафасида ўз мамлакатлари обрўсини яхшилаш учун Европарламент депутатларига пора берганликда гумон қилинмоқда. Шу фонда, суд жараёни тугагунига қадар Қатарнинг Европарламент мажмуаси ҳудудига киришини тўхтатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди”, дейилади газета мақоласида.

Бунга жавобан Қатар вакиллари бу қадам араб амирлигининг Европа Иттифоқи билан муносабатларига ва глобал энергетика хавфсизлиги салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтган.

“Шу билан бирга, немис компаниялари Қатар билан шартнома имзолади. Улар Германияга 2 миллион тонна суюлтирилган газ етказиб беришни назарда тутади, бу унинг йиллик энергия эҳтиёжининг қарийб 3 фоизига тўғри келади. Шунинг учун, Германия ҳукумати шайхларнинг ғазабини қўзғатадиган бирон бир баёнот ёки қарор қабул қилишдан олдин икки марта ўйлаб кўриши керак", дейилади мақолада.


×