2021 йил 10 июль куни, Норин туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 9 июль куни соат 13:00 ларда, шу туманда жойлашган савдо дўконига бир нафар шахси номаълум аёл кириб, унга турли маҳсулотлар олишини айтиб, чалғитиб, савдо дўкони кассасида бўлган 1.200.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Норин туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи, 2003 й.т. аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 10 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Эрон урушни тугатишга тайёр, аммо бир шарт билан
Машина олиб қочган 2 йигит ИИО ходимини пичоқлади
Бу йил 1 кг пахта учун неча пул тўланиши маълум қилинди
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг роли кучайтирилмоқда
Ўзбекистонда кунига қанча одам коронавирусга чалиняпти?