[:uz]Наманганга ноқонуний олиб кирилган миллиард сўмдан зиёд смартфонлар фош этилди[:]
[:uz]Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган ҳудудига 1 миллиард 100 миллион 102 минг сўм қийматдаги уяли алоқа телефон аппаратлари ноқонуний тарзда олиб кирилгани аниқланди. Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А. А. нинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бунинг натижасида унинг ҳовлисидаги “Cobalt” ва “Nexia-3” русумли автомобиллари салони ва юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қўл телефонлари борлиги аниқланди. Манбанинг айтишича, 867 дона бўлган “Redmi” ва “Huawei” русумли ушбу смартфонларнинг умумий нархи 1 миллиард 100 миллион 102 минг сўмга тенг экан. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. © namangan24.uz[:]
Тасодифий хабарлар
Эртага юртимизнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублари Ўзбекистонга олиб келинади
Davlat boshqaruvi akademiyasi dekani Otabek Hasanov: Agar jamiyatda yana shunday hokim o‘rinbosari chiqsa, bizga qiyin bo‘ladi
Ўзбекистонда яна 300 га яқин одам коронавирус юқтирди
Президент: «Мен ҳам Наманган боғларига дам олгани келай, 4-5 соат мажлис қилишга мажбур бўлмайлик»