Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари эркинлаштирилиши ва модернизация қилиниши натижасида демократик талабларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилди. Сайловларнинг умум эътироф этилган халқаро нормалари ва принципларига мос, фуқаролар хоҳиш-иродани эркин билдириши кафолатларини, ҳар бир инсоннинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган ҳуқуқий база шакллантирилди. Сайловлар жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз парламенти томонидан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатларига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексида сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан Наманган вилоят суди, туманлараро, туман шаҳар суди судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирокида “Сайлов жараёнлари субъектларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлиги” мавзусида видеоконференцалоқа режимида семинар ўтказилди.
Йиғилишни вилоят суди раиси А.Эранов кириш сўз билан очиб, ўз сўзида бу йил сиёсий йил бўлиши, яъни 2021 йил 24 октябрда Ўзбекистон Президентилигига сайлов ўтказилиши демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш халқ ҳокимиятчилиги Конституциявий принципини амалга ошириш демократик сайловларни ўтказиш учун зарур шароитлар билан боғилигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, сайловлар замонавий демократиянинг муҳим институти, халқ ўз хоҳиш-иродасини билдириши ҳамда сиёсий жараёнларда, жамият ва давлат ишларини бошқариш, шу жумладан, ҳокимиятнинг вакиллик органларини шакллантиришда иштирок этишининг асосий воситаларидан бири ҳисобланиб, эркин сайловлар нафақат ҳокимиятни шакллантириш тамойили, айни пайтда унинг халқ олдидаги масъулияти ифодаси экани,мустақиллик йилларида халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган сайлов қонунчилиги яратилгани,мустақил ҳамда холис сайлов комиссияларини шакллантириш халқаро сайлов ҳуқуқининг энг муҳим талабларидан бири ҳисобланишини айтиб ўтди.
Шундан сўнг “Сайлов жараёнлари субъектларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлиги” мавзусида жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг раиси С.Қодировга маъруза қилиб, сўнги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларида шиддат билан бўлаётган ислоҳотлар жамиятнинг сиёсий ҳаётини ҳам четлаб ўтмагани, сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган бир қанча муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб, Сайлов кодекси қабул қилингани, сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий таъсир чоралари белгиланган бўлиб, бунда сайлов жараёни иштирокчиларининг сайлов қонунчилигига тўлиқ риоя этишлари ва сайлов ҳуқуқлари самарали амалга оширилишини таъминлаш назарда тутилганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5-боби “Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” деб номланган бўлиб, унда сайлов жараёнида содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишлар учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи меъёрлар ўз ифодасини топган. Қонуннинг 511 -519 –моддалрида сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Таъкидлаш керакки,ушбу тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бир сутка давомида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатув-чининг ҳуқуқларини, сайловолди ташвиқоти шартлари ва тартибини бузиш каби ҳаракатлар, сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод ёхуд сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этиш ҳам маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишига олиб келади.
Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сайлов комиссиялари ўз ваколати доирасида давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар ва мансабдор шахслардан мустақилдир.
Сайлов комиссияларининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларини бажармаслик мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, баённомани Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сайловни ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолари тузишлари мумкин. Баённома тузиш учун сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, номзодларнинг ишончли вакилларининг аризалари, участка сайлов комиссияларининг хабарлари, фуқароларнинг аризалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларнинг хабарлари, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари асос бўлади.
Сайлаш ва сайланиш фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, ушбу ҳуқуқлар жиноят қонунчилиги билан ҳам муҳофаза қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-147-моддаллари жавобгарлик масаласи белгиланган.
Унга кўра, сайловлар ёки референдумни ташкил қилиш пайтида мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг вакиллари, сайлов ёхуд референдум комиссияларининг аъзолари томонидан содир этилган қонунбузарликлардан, хусусан, овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ҳужжатлари ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, бюллетенлар ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда билвосита иштироки белгиланган бўлиб, ушбу сиёсий ҳуқуқнинг бузилиши Жиноят кодексининг 147-моддасига мувофиқ жазоланиши белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Семинар сўнгида йиғилганлар мавзу бўйича ўзларининг фикр мулохазаларини билдириб ўтишди.
Жасурбек Қурбонов
Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
судьяси
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов ҳам санкция остида қолиши мумкин
Судларда халқ маслахатчиларини иштироки
O‘zbekistonda dollar kursi pasaydi
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида эртага ёмғир ёғиши кутилмоқда
Россиядаги ҳибсхонада ўзбекистолик эркак осилган ҳолда топилди