Марказий банк тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси 0,5 фоизга пасайганини маълум қилди.
26 июлдан Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 13,5 фоизга пасайтирилганди. Шу сабабли марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайди.
Ўзбекистонда ипотека кредитлари қуйидаги тижорат банклари томонидан ажратилади:
- “Асака банк”
- “Миллий банк”
- “Халқ” банки
- “Алоқабанк”
- “Саноатқурилишбанк”
- “Бизнесни ривожлантириш” банки
- “Микрокредитбанк”
- “Турон банк”
- “Агробанк”
- “Ҳамкор банк”
- “Ориент финанс банк”.
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинганди. Унга кўра, мазкур кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 330 миллион сўмгача, Тошкент шаҳрида — 420 миллион сўмгача.
Қарз олувчи томонидан бирламчи уй-жой бозорида квартира сотиб олиш учун зарур бўлган ипотека кредитининг миқдори дастурда кўрсатилган миқдордан юқори бўлганда, банклар ўз ҳисобидан кредитнинг етмаган қисмини бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали молиялаштириши мумкин.
Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.
Мазкур ипотека кредити расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролага ҳам ажратилади.
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади. Бундай фуқароларга бюджет маблағлари ҳисобидан 30 миллион сўм миқдорида субсидия ҳам тўланади.
Тасодифий хабарлар
Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди
Китобга ўхшаб очиладиган смартфон
Россия «Толибон»ни тан олиш шартини айтди
Илон Маск 2021 йилда тарихдаги барча америкаликлардан кўпроқ солиқ тўлашини маълум қилди
Фарғоналик отахон Ҳаж зиёрати учун тўплаган маблағини кўприк учун сарфлади