Шу йил 16 октябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, шу куни ДХХ вилоят бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Норин туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган “TELLO” русумли дрон аппаратини “Норин авто бозори” дарвозаси олдида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро олди-сотти қилаётган вақтида ходимлар томонидан ушланган.
Фуқаро авиацияси агентлигининг 2020 йил 2 октябрь кунги маьлумотномада “TELLO” номли қурилма техник жихатдан фойдаланишга яроқли эканлиги, мазкур қурилмани рухсатномасиз сақлаш, олиб кириш ва ундан фойдаланиш тақиқланиши, қурилмага Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига асосан олиб кириш, олиб юриш, сотиш ва ундан фойдаланиш учун руҳсатнома берилмаганлиги, ушбу қурилма фото ва видеокамера билан жиҳозланганлиги сабабли учувчисиз учадиган аппаратлар турига киришлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 16 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 2444-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Депутат: “Мазкур телеканал бизга керак эмас“
Намангандаги 15 та мактабда дарслар бошланди
Россия чегаралари яна ёпилиши мумкин
"5 сутка кўп" — фаоллар метрода ҳазиллашган қизга берилган жазодан норози
Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10 %га оширилади