Эртага, 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари ҳамда айрим йўналишларга ижодий имтиҳонлар бошланади. 1 ярим миллион талабгорлар билимда ўз омадини синаб кўришади.
Шунга кўра, абитуриентлар учун энг муҳим эслатмаларни йиғиб чиқдик:
— тест синовлари 2 сменада бўлиб ўтади:
1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.
— абитуриентларни тестга киритиш:
1-смена — 06:30 дан;
2-смена — 15:30 дан бошланади.
Абитуриентлар тестга камида 1 соат вақтлироқ боргани ўзлари учун фойдали.
— кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди;
— тестга кириш учун атиги 2 та ҳужжат кифоя қилади:
1) паспортнинг оригинали;
2) абитуриент рухсатномаси.
Паспорт нусхаси (копия), ҳайдовчилик ёки ҳарбий гувоҳнома каби ҳужжатлар ўтмайди. Албатта паспортнинг оригинали бўлиши керак;
— абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин;
— агар шахсий кабинетга кира олмаётган бўлсангиз, унда янада осонроқ йўли abitur.dtm.uz/allow манзилидан ҳам юклаб олса бўлади;
— абитуриент рухсатномасида тест санаси, вақти, жойи, сектор ва гуруҳ рақами акс этган бўлади;
— абитуриент рухсатномасини принтер орқали қоғозга чоп этиб олиш керак. Оқ-қора рангда чоп этса ҳам бўлади, рангли принтердан чиқариш шартмас;
— Абитуриент рухсатномаси абитуриент қайд варағи билан алмаштирмаслик керак. Ҳужжатнинг юқори қисмида «ABITURIYENT RUXSATNOMASI» деган ёзув бўлиши керак. Кўпчилик «ABITURIYENT QAYD VARAQASI» деган ҳужжат билан адаштириб қўйяпти;
— тестлар қайси стадион ва хиёбонларда бўлиши ҳамда уларнинг жойлашган жойини мана бу саҳифа орқали кўриш мумкин:
https://dtm.uz/page/stadionlar_2020
— тестга ручка олиб бориш шарт эмас, ўша ерда тарқатишади;
— тестга кириш учун талаб этилган аниқ бир кийим (форма) йўқ. Абитуриентлар ўзига қулай кўринишда кийинишлари мумкин, кийим ранги ҳам муҳим эмас;
— тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.
— тестга жами 3 соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида). Хорижий тилда имтиёзга эга бўлган абитуриентларга 1 та фан учун 1 ярим соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида);
— карантин талаблари сабабли жорий йилда тест синовларида ота-оналар учун кутиб туриш жойлари қилинмайди, шу сабабли имкон қадар кузатувчиларсиз боришга ҳаракат қилинг;
— узоқ туманлардан вилоят марказларига тестга бориб-келиш учун махсус автобуслар ташкил қилинади. Бу автобуслар мажбурий эмас, истаганлар шахсий машинасида ёки таксида бориши ҳам мумкин;
— тест жараёнларини test2020.uz сайти (ҳозир ҳам ишлаб турибди) ёки махсус телеканал орқали онлайн томоша қилиш мумкин.
Энг асосийси тест синовларидан қўрқманг. Ҳаяжон бўлади, бу табиий, ҳаяжон бўлгани бир ҳисобдан яхши ҳам. Аммо бу ваҳимага айланиб кетмасин. Хотиржамликни йўқотманг, диққатингизни бир ерга жамланг, ичингизда ўзингиз севган дуоларни қайтаринг, ўз билимингизга ишонинг.
Барча билимли абитуриентларга омад тилаймиз!
Тасодифий хабарлар
Кимда ким ички ишлар ходимларидан жабр кўрса, мурожаат қилиш учун ишонч рақами жорий этилди
Самарқандда келин "уксус" ичиб, ўз жонига қасд қилди. Марҳуманинг ўлими текширилмоқда
Доллар курси яна кўтарилди
Наманганда коронавирусга чалинган фуқаролардан 11 нафари бутунлай соғайди
Наманганда 50 минг сўм эвазига шароит яратиб берган фуқаро қўлга олинди