Оммавий жанжалларда қатнашган чет элликлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади. Уларга қайта мамлакатга кириш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Россияда сўнгги пайтларда муҳожирлар иштирокидаги можаролар оммавий жанжалларга айланиб кетмоқда ва бу жанжаллар оқибатида ҳатто амалдорларга ҳам куч ишлатилиб, давлат идораларининг нормал фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Маълум бўлишича, чет эл фуқаролари Aмур, Москва, Свердловск вилоятлари ва Доғистон Республикаси, Москва ҳамда Санкт-Петербургда тўқнашувлар уюштирган ва жамоат тартибини бузганларга 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Шунингдек, маъмурий суд Россия Федерациясига киришни тақиқловчи буйруқ чиқарган.
“Қилинган хатти-ҳаракатлари учун ушбу хориж фуқароларининг Россияга киришига йўл қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинди. Aгар улар Россия Федерацияси ҳудудидан ўзлари чиқиб кетмаса, депортация қилиш чоралари кўрилади”, дейилади Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида.
Маълумот ўрнида, Марказий Осиё мамлакатларидан келган 200 га яқин муҳожир иштирокидаги сўнгги йирик жанг 13 июлга ўтар кечаси Москванинг Кузминки метроси ёнида бўлиб ўтди. Уларнинг юздан ортиғи полиция томонидан ҳибсга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотларига кўра, можаро маиший асосда қирғиз ва тожик диаспоралари вакиллари ўртасида келиб чиққан, аммо бунга бошқа Марказий Осиёлик мигрантлар ҳам аралашган.
Тасодифий хабарлар
Тезкор! Месси «Барселона»да қолишга қарор қилди
«O‘zbektelekom» 1 avgustdan internet tezligini oshirdi, narxlar esa eski holatida qoldi
Расман! Талабалар ойлик ижара тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Наманганда жанжални сабабини билиш учун келган йигитнинг ўзи жанжалга аралашиб қолди
O'zbekistonlik o'quvchilar Singapur xalqaro matematika olimpiadasi sovrindori bo'ldi