Наманган. 2020 йилнинг 01 ноябрь куни соат 21:00 ларда Янгиқўрғон тумани, “Боғ” МФЙда яшовчи 24 ёшли Ҳ.А., укаси 21 ёшли А.А., билан биргаликда қариндоши 20 ёшли Б.А. ва маҳалладоши 21 ёшли Ж.К., ўртасида нима сабабдан тортишув вужудга келганлигини билиш мақсадида 21 ёшли Ж.К.,нинг уйида ўзаро суҳбатлашиб, уни ёқасидан ушлаб турган вақтида, Ж.К., ёнида бўлган пичоқ билан унинг қорин қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Ҳ.А., тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида бир дона пичоқ ва қонга ўхшаш қизил доғлар процессуал тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ж.К.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
10 декабр куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
«Ватаним ва ўзбек футболи олдидаги қарзимни узадиган вақт келди». Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлайдими?
Фарҳод Манноповнинг операциясида шифокорлар бир қатор хатоларга йўл қўйгани аниқланди
“Ислом давлати”нинг янги раҳбари маълум бўлди
Сирдарёда ОТБ ажратган 7 млн доллар “талон-торож қилингани” айтилди. “Ўзсувтаъминот” изоҳ билан чиқди