АҚШнинг Мэриленд штати суди 2018 йилда 5 нафар журналистни отиб ўлдирган Жеррод Рамосни 6 та умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди.
Қотиллик 2018 йил 28 июнда Capital Gazette нашри таҳририятида юз берган. Рамос унинг жиноий ўтмиши ҳақида мақолалар ёзган нашр ходимлари билан бир неча йил давомида судлашган. У ўша куни газета таҳририятига келиб, милтиқдан журналистларни ўққа тутган.
Оқибатда 5 журналист ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳат олган. Жиноятчи воқеа жойида қўлга олинган ва қамоққа жўнатилган.
2019 йилда Рамос ўзини барча 23 та айблов банди бўйича айбдор деб топган, бироқ ушбу қотиллик учун жавобгар бўла олмаслигини айтган. Бироқ ҳукм чиқарувчилар суди 2021 йил ёзида Рамосни ўз қилмиши учун жавоб бера оладиган даражада шуурли деб топган.
“Судланувчи муддатидан олдин шартли озод бўлиш ҳуқуқисиз 5 та умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У, шунингдек, яна битта умрбод ва 345 йиллик қамоқ жазоси олди”, деб маълум қилинган прокуратурада.
Тасодифий хабарлар
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Китобга ўхшаб очиладиган смартфон
Махачев Макгрегор билан жанг қилиши мумкин
Таълим вазири 110 минг доллар пора билан ушланди (видео)
“Шанбаликка ўкитувчининг розилигисиз ойлигидан пул ушланган” ҳолат юзасидан ХТБнинг расмий муносабати