Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Пулково аэропорти ҳудудида федерал қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РиаФАН хабар берди.
Қайд этилишича, ҳибсга олинган 34 ёшли ўзбекистонлик эркак илгари сохта ҳужжатлардан фойдалангани сабабли фирибгарликда айбланган. Эркак 4 йил давомида, аниқроғи 2017 йилдан бери жазони ўташдан қочиб юрган.
Шунингдек, аэропортда фирибгарликда гумон қилинаётган Россиянинг 25 ёшли фуқароси ҳам қўлга олинган. У бир неча кун давомида суд ижрочиларидан яшириниб, Владикавказга учиб кетмоқчи бўлган.
Тасодифий хабарлар
Миллий гвардия ва Ички ишлар ҳодимлари фуқароларга газ сепдими?
Жаҳоннинг энг кучли қуролли кучлари рейтинги янгиланди
Андижонда 20 ёшли қизни “самосуд” қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғонада "HOWO" юк машинаси уйлардан бирига бориб урилди
Исроил Эрон билан урушга қанча маблағ сарфламоқда?