Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали қамбағалликни қисқартириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаларига айланган.

Белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов томонидан Чуст туманидаги “Бибиона” зиёратгоҳида "Сайёр қабул" ўтказилди.

Қабул давомида ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, имтиёзли равишда ҳарбий хизматни ўташ ва бошқа масалалар юзасидан 13 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 4 таси жойида ҳал этилиб, қолган 9 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.

Мисол учун, “Ариқ буйи” МФЙда яшовчи фуқаро У.Аскарованинг мурожаатига кўра, уни тумандаги "Балиқчи" МФЙга ёрдамчи инспектор вазифасига ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Шу каби, тумандаги Тошқўргон МФЙда яшовчи М.Рахимжонов ва Бозорбоши МФЙда яшовчи К.Абиловларнинг ҳарбий хизматни имтиёзли равишда ўташ хақидаги мурожаатлари ўзининг ижобий ечимини топди.

Вилоят прокуратураси томонидан барча мурожаатлар тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Бу борадаги тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россиядан қайтаётган мигрантларни 18 та мамлакатга юбориш чоралари кўрилмоқда
Октябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида берилади
SSV mirishkorlik 3 nafar ayol tug‘ruq vaqtida shifokorlar aybi bilan vafot etgani yuzasidan xizmat tekshiruvi o‘tkazdi
Россия Тожикистоннинг 3400 фуқаросини депортация қилди
Россиялик депутат яна куракда турмайдиган даъво билан чиқди