Ўзбекистонда педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларни дам олиш масканларига қабул қилиш тартиби белгиланди. Ҳукуматнинг 29 июль куни қабул қилинган қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, масканларга йўлланмалар йил давомида берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амала оширилади.
Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Вазирлик) тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун – сентябрь-май ойларида;
- иқтидорли ўқувчилар учун – июнь-август ойларида.
Ҳар бир ҳудудда масканларга дам олувчиларни саралаш учун комиссиялар ташкил этилади. Комиссиялар томонидан масканларга 7-14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади.
Шунингдек, дам олиш масканига қуйидаги илғор педагоглар танлаб олинади:
- халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
- хорижий тил ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
- асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
- олий ва 1-малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари;
- асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.
Белгиланган мезонлар бўйича дам олувчиларга кетма-кетлик асосида йўлланмалар берилади.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида ёмғир ёғади
Гўшт 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди
Телеграмда “Жиҳодчилар” оқими фаол аъзосининг маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди
Тошкентдаги кўприк тўсинларининг қулаши ортидан уч мансабдор қамоққа олинди
«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди