Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш хуқуқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан етмиш йил илгари қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва мамлакатимиз Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган энг муҳим ҳуқуқларидан ҳисобланади.
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Вилоят болалар кутубхонаси мажлислар залида ташкил этилган очиқ мулоқотда жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда Президентлик сайлови бўлиб ўтиши, сайловда фуқароларимиз фаол иштирок этишлари ва ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширишлари мумкинлигини таъкидланди.
Йиғилишда, Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев сўз олиб фуқаролар эркин сайлов ҳуқуқининг амалга ошириши, эркин ифода этиладиган халқ иродаси ҳокимият ва ҳар қандай ҳукумат қонунийлигинининг асоси эканлиги ва ҳар бир шахснинг ўз давлатини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллари орқали қатнашиш ҳуқуқи борлиги, фуқароларнинг бевосита сайлов жараёнида, ўзлари эркин сайлайдиган вакиллари орқали давлатни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини амалга ошириш учун яратилган имкониятга қараб, у ёки бу давлат қай даражада демократик тамойиллар асосида яшаётганлигига баҳо беришлари мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Шунингдек, йғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июнь куни тасдиқланган Сайлов кодексида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминловчи ҳуқуқий асос эканлиги тушунтирилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнида сайловларнинг аҳамияти ниҳоятда муҳим бўлиб, сайловлар натижасида мамлакат фуқароларининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштироки таъминланади, бу эса, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлигини ифода этади.
Мулоқотда сайлов ҳуқуқларининг объектив ва субъектив томонларига ҳам тўхталиб, объектив сайлов ҳуқуқи, сайлов ҳуқуқий нормалари тизими, яъни асосий принциплар, тизимлар, тартиблар, жараёнлар ва сайлов ташкил қилиш тушунилса, субъектив сайлов ҳуқуқи эса давлат томонидан маълум бир шахснинг сайловда қатнашишини таъминлаш эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етган барча фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади ва сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмаслиги ҳам тушунтирилди.
Очиқ мулоқот чоғида иштирокчилардан келиб тушган саволларга А.Сафаев батафсил жавоблар берди.
Олимбек Халилов
Cудья катта ёрдамчиси
Тасодифий хабарлар
Андижон вилояти ҳокими 795 миллион сўмлик янги "TAHOE" автомобилини харид қилди
Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
“Қонли январь” воқеалари: Қозоғистонда МХҚ раисининг собиқ ўринбосари қамалди
Жеенбеков кетди. Қирғизистонни энди ким бошқаради?
Наманганда Йўл нега тўсилганди?