2020 йил 12 сентябрь куни соат 21:40 ларда, Косонсой-Исковот йўлининг 1 км.да, Косонсой тумани Жар МФЙ ҳудудида, Косонсой туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро, Поп туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқарони номида бўлган ВАЗ-2101 русумли автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, асосий йўлдан иккинчи даражали йўлга бурилаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Газ-3102 русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, ВАЗ-2101 русумли автомашинада бўлган йўловчи, Косонсой туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро ўнг оёқ сон суягини ёпиқ силжиб синиши, пастки жағ соҳасини йиртилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳатланган
Путин агар рублда тўлашдан бош тортса, Европага газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди
Ярим тунгача ёзилган маъруза, юракдаги армонлар, ўз сўзини айтаётган бошқа номзодлар
Аброр Мухтор Али оғир жудоликка учради
Ўзбекистонда октябрдан жарималар миқдори ҳам ошади