Хабарларга кўра, «Apple» компанияси 2022 йилнинг сентябрида тақдим этадиган навбатдаги айфон (iPhone 14)га одатий SIM-картани ўрнатиш мумкин эмас — қурилма уяли тармоқларга eSIM технологияси воситасида уланади. Бу ўзгариш камида АҚШ бозорини қамраб олади.
«MacRumors» компаниядаги номи ошкор қилинмаган манбасига асосланиб ёзишича, «Apple» АҚШдаги йирик мобил алоқа операторларини смартфонда кўзда тутилаётган ўзгаришлар ҳақида хабардор қилган.
Манба нашрга тақдим этган ҳужжат нусхасида жисмоний SIM-карталардан воз кечишга тайёргарлик кўриш ҳақида гап боради. Аммо унда айнан «Apple» ва унинг смартфонлари номлари келтирилмаган. «Apple» ўз смартфонларидан SIM-слотни олиб ташлаши ҳақида яқинда Бразилиянинг «Blog do iPhone» техноблогида ҳам хабар чиққанди. Бироқ унда 2023 йил ҳақида гап бор.
Охирги чиқарилган iPhone 13 моҳиятан уч сим-картали: битта жисмоний SIM-карта билан бир пайтнинг ўзида иккита виртуал eSIM-картани ишлатиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ва яна 5 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда
Янги вирус Россияга кириб келмагани расман тасдиқланди
Маст фуқаролар билан алоҳида ишланади
Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади
Август ойи охирида 50дан ортиқ давлатлар маданият вазирлари Самарқандда тўпланади