Барчамизга маълумки, Республикамизда аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси аёлларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай турларига аҳамият қаратиб келинмоқда.
Хусусан, 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг асосий мазмун ва моҳияти ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш, хотин-қизларга нисбатан бўладиган турли хил камситишларни олдини олиш тизимини ва ҳуқуқий асосларини яратишдан иборатдир.
Мазкур қонун асосида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш,
уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, қонун билан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Наманган вилоят суди томонидан Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Аёл ҳуқуқлари, ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати – олий қадрият”деб номланган тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.
Тадбирни Наманган вилоят судининг раиси А.Эранов кириш сўзи билан очиб, ўз сўзида бугунги тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан келгусида ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтириб, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш холатларини олдини олиш чораларини кўриш эканлигига, ўз ҳуқуқини билган инсонлар эса ҳеч қачон нохақликка учрамаслигига алоҳида урғу берди.
Тадбирда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун ва моҳияти, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органлар хусусида Наманган шаҳар Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Г.Ҳасанова маъруза қилди.
Шундан сўнг қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида оила қуриш оқибатида ҳуқуқи бузилган опа-сингилларнинг қисмати, шунингдек судларда зўравонлик билан боғлиқ кўрилган маъмурий ва жиноий ишлар тахлили ҳақида вилоят судларининг судьялар Б.Бабамирзаева, М.Дедамирзаеваларнинг ҳам маърузалари тингланиб муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Аёл ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида Реаблитация Наманган вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Н.И.Рахимжанованинг маърузаси тингланиб, “Зўравонликка учраган аёллар – давлат ҳимоясида”деб номланган видеоролик намойиш этилди.
“Аёл бир қўли билан бешикни тебратса, бир қўли билан дунёни тебратар” деган ибора бор. Тадбир ташкилотчиларининг асосий истаги - ана шундай мард, жафокаш аёлларимиз, ўзининг шаъни, қадр-қиммати учун курашувчи аёллар бор бўлсин.
Тадбир сўнгида қатнашчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.
Наманган вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими
Тасодифий хабарлар
Фронтдаги вазият: Украина урушнинг асосий техникаси — дронлар бобида ютқаза бошлади
Тошкентда доллар тўла сейфни ўмарган жиноятчилар қўлга олинди
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ЯНГИ МАСЛАҲАТЧИ ТАЙИНЛАНДИ
Қурбон ҳайити қачон бўлади? – Саудия Олий суди баёнот берди
ОАВ: Арманистон ва Россия ўртасида жанжал бошланди