Аввал хабар берганимиздек, Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
“Зўр”дан зўр чиқди! Бош вазир тақиқлаган сериал яна экранга қайтди
Теледарслар 14 сентябрдан бошланади
Қурбон ҳайити куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади
1 октябрдан нарҳлар кўтарилиши кутилмоқда
Путин урушда “Россияга керакли натижа” нималигини айтди