Украина президенти девони раҳбари Aндрей Ермак мамлакат Россия билан фақат Владимир Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи» асосида тинчлик музокараларига тайёр эканини айтди.
Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.
«Бизнинг суверенитетимиз, ҳудудий яхлитлигимизни ҳурмат қиладиган масъулиятли давлатлар билан режамизни муҳокама қилишга тайёрмиз», деган Ермак.
2022 йил ноябр ойида Зеленский G20 саммитидаги нутқи чоғида 10 банддан иборат «тинчлик формуласи»ни эълон қилган эди.
Хусусан, ҳужжатда Украинанинг 1991 йилги чегараларини тиклаш, ҳибсга олинганларни алмашиш, ядро, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳақида сўз боради.
Тасодифий хабарлар
Андижонда қоидабузарликни суратга олган шахснинг “самосуд”и бўйича изоҳ берилди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди
“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилди
Фарғонада "HOWO" юк машинаси уйлардан бирига бориб урилди
Counter-Strike ўйини ДХА компьютерларига қандай кириб қолган?