Қайд этилишича, 2021 йилнинг 27 апрель куни соат 13:00 ларда Наманган вилояти Норин тумани «Тўлқин» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-433 автомобиль йўлининг 3-километрида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, 1980 йилда туғилган А.Т.ни Kia русумли автомобилда уриб юборган ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолган.
Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида Kia русумли автомобиль ва уни бошқарган ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган С.Х. топилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади
Хитойликларга Россияга кириш тақиқланди
Наманганлик фуқаро арзимаган иш деб амакисини пичоқлади
Музликларнинг эриши қадимий вирусларни уйғотиши мумкин – БМТ