Хитойликларга Россияга кириш тақиқланди – туроператорлар коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашиши туфайли мамлакатга янги туристик гуруҳларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Россия Сайёҳлик саноати уюшмаси хабарида айтилади, деб ёзади “ТАСС”.
“Кеча бизга баъзи гуруҳлар юборилди, визасиз рўйхатлар текширилди. Энди барча рўйхатлар бекор қилинди, хитойликларнинг Россияга барча сафари тўхтатилди ”, – дейилади ташкилот хабарида. Шундай қилиб, 27 январь, душанба хитойлик сайёҳларни қабул қилишнинг сўнгги куни эди ва 28 январдан Россияга кириш тақиқланди.
Шу билан бирга, илгари мамлакатга келган ХХР фуқаролари Россия ҳудудини муддатидан олдин тарк этишади. Хитой ҳукумати сайёҳлик гуруҳларини чет элга жўнатишга ҳам чекловлар қўйди.
27 январь куни Россиянинг "Ural Airlines" авиакомпанияси коронавируснинг тарқалиши муносабати билан Хитойда русларнинг севимли дам олиш маскани ҳисобланган Хайнан оролига парвозларни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди. Авиакомпания вакиллари 24 январгача сотиб олинган Хитойга 7-февралгача бўлган рейслар учун пулни қайтаришга ваъда беришди.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда талончилар режиссёр ва мусиқачи Сакен Битаевни талончилар ўлдирди
. Наманганда 26 яшар йигит ҳомиладор келинойисини 15 марта пичоқ уриб ўлдирди. Йигит руҳий хаста деб топилди
Мирзиёев мудофаани кучайтириш бўйича топшириқ берди
Тошкентдаги давлат мактабида пулли синф очилди. Айрим ота-оналар бундан норози
Яхшиям қўшниларимизда президент Каримов эмас, Мирзиёев