Наманган. 2020 йилнинг 17 апрель куни соат 12:00 да Норин туманида яшовчи 21 ёшли М.К. ўзининг яшаш уйида бирга яшовчи амакиси 37 ёшли И.И. га “ювган кийимларингни чиқинди сувларини ўзинг тозалаб қўй”, деб, у билан жанжаллашиб, қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан кўкрак қафасини орқа ўнг қисмига бир маротаба қасддан уриб оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Суд тиббий экспертизанинг 24 апрель кунги хулосасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (баданга касддан оғир тан жароҳатлари етказиш) жиноят иши қўзғатилган.
Manba: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар сабабчиси қўлга олинди
Интернат-мактаб тарбияланувчисига оид тарқалган видеони Бош прокуратура ўрганади
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ички ишлар, Миллий гвардия ва фуқаро ўртасида содир бўлган ҳодиса юзасидан Расмий муносабат
«Талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак» - Махсус комиссия мурожаати