Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақида Акорда нашри хабар берди.
Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама кун тартибининг барча спектрлари бўйича янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга устувор аҳамият берилди.
Кўп қиррали Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш мақсадида суҳбатдошлар жорий йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.
Шу муносабат билан икки давлат ҳукуматларига бўлажак олий даражадаги музокараларни сифатли мазмун билан ўтказишни таъминлаш топширилди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари 400 га тушди
Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!
Наманган каналидан 12 ёшли қизнинг жасади топилди
Наманганда MAN ва Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида бутун бир оила вафот этди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 млрд доллардан ошди