Россия Украинадан ҳарбий фаолиятини тўхтатишни, конституциявий равишда нейтрал мақомини рўйхатдан ўтказишни, Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишни, шунингдек, Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 7 март куни “Reuters” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди ва бу ҳолатда Россия Федерациясининг ҳарбий амалиёти исталган вақтда тўхтатилиши мумкинлигини таъкидлади.
“Улар ўз конституциясига ўзгартиришлар киритиб, Украина ҳар қандай блокка қўшилиш мақсадини рад этиши керак. Биз Қрим Россия ҳудуди экани, Донецк ва Луганскни мустақил давлат сифатида тан олишлари ҳақида ҳам гапиряпмиз. Ҳаммаси шу. У [уруш] исталган вақтда тўхташи мумкин”, дейди Песков материални инглиз тилида чоп этган агентликка берган изоҳида.
Песковнинг қайд этишича, ушбу таклифлар Киевга ҳам етказилган ва агар улар талабларни бажарса, қуролли ҳужум исталган вақтда тўхтайди.
Кремль вакили Россия Киевга янги ҳудудий талаблар қўйиш ниятида эмаслигини билдирган.
“Биз ҳақиқатда Украинани демилитаризация қилишни якунлаймиз. Биз уни якунлаймиз. Лекин энг муҳими, Украина ҳарбий ҳаракатларини якунлаши керак. Улар ҳарбий ҳаракатларини якунлашлари шарт, кейин эса ҳеч ким ўқ узмайди”, дея қўшимча қилган Песков.
Тасодифий хабарлар
Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни қандай енгиш кераклигини айтди
Ўзбекистонда “счётчик”ларсиз ерости сувларидан фойдаланиш тақиқланади
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган
Наманганда “яширин омбор”лар фош этилди
Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади