Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилди.
Интернет тармоғида йўл-транспорт ҳодисасининг видеоёзуви тарқалди, унда Тошкент шаҳар ИИББ ходими уриб юборилгани акс этган.
Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, 10 август куни тахминан соат 00:46да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Ш.Б. Nexia русумли автомобилни бошқариш давомида бошқарувни уддалай олмасдан икки автомобилга келиб урилган.
Таъкидланишича, Nexia шу вақт ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган Lacetti русумли автомобиль ҳамда йўл четида турган Matiz русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Lacetti автомобили ёнида турган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш.Ғ. ҳамда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.
Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилди, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Хитой электромобилларни ўзи топиб, қувватлантирувчи автоном робот ишлаб чиқаради (фото)
Украинани ташлаб қочганлар 2,5 миллионга яқинлашди
Дунёнинг энг бой одамларидан бири ҳуштак сотишга тушди
Айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилади