Санкт-Петербургда ишга жойлашмоқчи бўлган эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.
Кўнгилсиз ҳодиса 27-февра куни София кўчасидаги техник хизмат кўрсатиш станциясида содир бўлган. 64 ёшли Ўзбекистон фуқароси новвой бўлиб ишга жойлашиш учун келган, бироқ ўзини ёмон ҳис қилган ва вафот этган.
Тез ёрдам хизмати ходимлари чақирувга вақтида етиб келишга улгурмаган — эркак улар етиб келишидан сал олдин вафот этган. Ўлим сабабини аниқлаш учун марҳумнинг жасади моргга юборилган. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳам суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Рўзиқул Бердиев: "Сурхон"га қарши ўйин режамиз асосида ўтди
АҚШ Ўзбекистондан аслида нимани хоҳлайди: элчи Розенблюм иқрори
Наманганда фирма ҳажга юбораман деб фуқароларни чув туширди
Онамни жанозаларига бораётгандим... ИИББ янгича фирибгарликдан огоҳлантирди
Наманганда туғилган уч эгизакка Зироатхон, Саида ва Шаҳноза исмлари қўйилди