Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июль куни яна 546 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 9798тага етгани ҳақида хабар берди.
Сўнгги бир кунда пневмонияга чалинганларнинг 249 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3275 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, ССВ пневмония бўйича алоҳида статистика юритишни бошлаган 5 июлдан буён пневмониядан вафот этганлар сони 66 нафарга етди.
Айни вақтда пневмонияга чалинган бемор сифатида рўйхатга олиниб, даволанишни давом эттираётган беморлар сони 6457 нафар. Бу эса коронавирусга чалиниб, шифохоналарга ётқизилганлар сонидан кўп - 5169 (актив кейс - пневмония ва коронавирус беморлари сони жами 11 626 нафарни ташкил қилмоқда).
Қуйидаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри (сўнгги икки кунда 471та янги ҳолат), Тошкент вилояти (+278) ва Жиззах вилоятида (+89) қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
“Загранпаспорт”ни энди ДХМларда ҳам олиш мумкин
Ўзбекистоннинг уч нафар хонандаси Марказий Осиё гўзаллари рейтингига киритилди
Жанубий Корея разведкаси собиқ раҳбари 9 йилга озодликдан маҳрум этилди
Тошкентда ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган эркак қидирилмоқда
9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бошланди