Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманган шаҳрининг ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам ҳароб чиқиндиларга тўла “Бунёдкор” маҳалласига борди.
Давлат раҳбари маҳалладаги қониқарсиз ҳолат сабаб Наманган шаҳри ҳокими Олим Исаев ва шаҳар прокурорига қаттиқ танбеҳ берган эди.
“Иккаланг ҳам ноинсофсан! Бу ёққа кел, сен, ноинсоф (Исаевга.таҳр). Нима бу, мен сени нега бу ерга олиб келганман?
Нима бу? Башарангни қара, мана шу сени башаранг. Икковинг ҳам қандай виждон билан мажлисда ўтирдинг? Қачон одамларнинг дарди билан яшайсан, сен Исаев?”, – деди Президент.
Шунингдек, Президент маҳалла раиси фаолиятига ҳам танқидий баҳо берган эди.
“Баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Бу маҳаллада 12 минг одам яшайди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз“, – деган эди давлат раҳбари.
Маълум бўлишича, Президент кетганидан кейин ушбу маҳаллада ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдаги об-ҳаво туфайли қатор авиарейслар кечиктирилди
Президент сайлови: ташвиқот ишлари бошланди. Номзодлар қандай ҳуқуқларга эга?
Наманганда Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди
Ана холос! Фарғонада пистолет сотишаётган экан
Намангандан Сирдарёга кўмак карвони юборилди (фото+видео)