Жанубий Кореянинг энг оммабоп нашрларидан бири — «The Korea Post» журналининг Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги тадбирлари доирасида икки мамлакат ўртасида ўзаро алмашувлар йилига бағишланган махсус сони чоп этилди, деб хабар бермоқда «Жаҳон» АА.
Журналда чоп этилган мақолаларда 2021 йил декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидланган. «Икки давлат раҳбарлари ва делегация вакиллари иштирокида имзоланган ҳужжатларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадлари ўрин олган», деб ёзади журнал.
Мақолада «Яшил» тараққиёт, рақамлаштириш ва кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати соҳалари алоҳида стратегик шерикликнинг уч муҳим йўналиши сифатида белгилангани таъкидланган.
Бундан ташқари, ушбу махсус сонда эълон қилинган материалларда Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги дипломатия алоқалари ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати таҳлил этилгани баробарида истиқболдаги йўналишлар ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади
Instagram'нинг фаол фойдаланувчилари сони 2 миллиарддан ортди
18+ Наманганда икки севишган бир-бирини пичоқлади. Қиз вафот этди
ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди
«Манчестер Сити» Мессининг тақдимот маросимига тайёрланмоқда