Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда маълум вақт давомида нотариуслар ишламайди.
“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида кузатилаётган муаммоларни ҳал қилиш, тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни янги сервер қурилмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.
Шу сабабли, жорий йилнинг 29 август куни соат 19:00 дан 1 сентябрь куни соат 19:00 га қадар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимининг иш фаолияти тўхтатиб турилади ва ушбу кунларда нотариуслар фаолият кўрсатмайди.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада она ва унинг икки қизи каналда чўкиб кетди
Тошкентда машина монополиясини чизиб кетишди
Роналду «Барселона»га ўтиши мумкин, Месси эса жамоани тарк этмоқчи
"Ҳизбуллоҳ": "Жанубий Ливанда Эрон қўшинлари йўқ"
“... лекин айнан журналистлар, блогерлар кўпчиликни қийнаётган жиддий муаммолар ҳақида бизни огоҳлантиряпти” Президент журналист ва блогерлар ҳақида