Наманган шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-секторда яшовчи “Темир дафтар", “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка қизиқтириш ҳамда бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш бўйича манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун шаҳар ҳокимлиги билан хамкорликда сектордаги 459 нафар “Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилаларнинг холидан ҳабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди Бундан ташқари, 2-секторда яшовчи “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” да турувчи ишсиз ҳамда тадбиркорликка қизиқувчи фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари ва 20 дан ортиқ йирик иш берувчилар иштирок этди.
Шунингдек, ярмаркада иштирокчилари “Даштбоғ” кичик саноат зонаси олиб борилиб, бўш иш ўринлари билан таништирилди.
Меҳнат ярмаркаси якунида, 26 нафар аёллар ва 11 нафар ёшларни ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Тасодифий хабарлар
Тошкентда автобус уриб кетган пиёда ҳалок бўлди
Ўзгидромет жорий ҳафтада қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди
«TikTok»нинг мақсади нима?
Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик ёрдам юки жўнатди
Туркиядаги зилзила литосфера плиталарини силжитиб юборгани маълум бўлди