Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда алдамчи, фирибгар шахслар тўғрисидаги хабар эл орасида тез тарқалмоқди. Бироқ, шунга қарамай, фирибгарларнинг тузоғига бирин-кетин одамларнинг илиниб қолиши ҳар қандай одамни ўйлантиради. Асли фарғоналик ва муқаддам 8 марта судланган Шариф Қаюмов (исм-шарф ўзгартирилган) ҳам шундай фирибгарлар тоифасидан.
Судланувчи Шариф Қаюмов 2020 йил 6 сентябрь куни Наманган шаҳрида жойлашган кафелардан бирининг бошлиғи К.Жамоловга кўнғироқ қилиб, ўзини “Наманган вилоят ИИБ ЖҚБ бошлиғи Баҳромман” деб таништириб, бир кун аввал шу кафеда овқатланган шахс овқатдан захарланиб, касаллангани, унга 425.000 сўмлик дори-дармон олиб берганини айтиб, алдаб, ушбу пулларни унинг тегишли рақамли пластик картасига тушириб бериши шартлигини айтиб, 100.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Ш.Қаюмовни, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Ш.Қаюмовни жиноят содир этганликдаги айбли деб топди ҳамда қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.
Дарҳақиқат, фирибгарлар одамларни алдаш учун минг бир усулдан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Шуни унутмаслик лозимки, фирибгарлик қайси усулдан фойдаланган ҳолда содир этилмасин- қонунда бунинг учун жавобгарлик муқаррар.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Путин Қорабоғ бўйича умидини очиқ айтди
Элбек Раҳимов қотилларининг иши очиқ судда кўрилади
Бугундан талабалар таътилга чиқади(ми)?
Сурхондарёлик блогер иши: Депутат ва адвокат бошқача фикрда, ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Тошкентда ЙПХ ходими мотоциклчи қиз билан пойга ўйнади