Жорий йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, туркман ва ўзбек газининг Хитойга транзитини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.
“2023 йил октябрь ойида Россия газининг Ўзбекистон Республикасига транзити бошланди. 2023 йилда 1,28 миллиард куб метр ташилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 3,8 миллиард куб метрга ва кейинчалик йилига 11 млрд кубометрга етказишни режалаштирмоқдамиз”, дейди Саткалиев ҳукумат йиғилишида.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитойга транзити “барқарор ўсиш”ни кўрсатмоқда.
Саткалиевнинг айтишича, Қозоғистон жорий йилда транзитни 37,1 миллиард куб метрга оширишни режалаштирмоқда.
Асосий маълумотда таъкидланишича, Хитойга нисбатан ўсиш +1,5 миллиард кубометрни ташкил қилади.
Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, Россия газининг Қирғизистонга транзитини ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон термаси Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
"Бу вахшийлик": Сноуден Facebook ва Googleни танқид қилди
Хитой санкциялар сабаб арзонлашаётган рус компаниялари улушини сотиб олмоқчи
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди
Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди