Хонанда Ж.У.нинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси хабар берди.
Вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши, жиноят ишлар бўйича Каттақўрғон шаҳар судида мазмунан кўрилиб, суднинг 02.02.2021 йилдаги ҳукми билан Ж.У. ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлаб терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориб, юз берган ҳолатда бирон-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги асос билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Қуёшда кучли портлаш: эртадан Ерда магнит бўронлари кутилмоқда
Истеъмолчилар федерацияси таҳлили: Автолизинг ташкилотлари одамларни чув туширмоқда...
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухорога борди
Франция Россияга тегишли айтилаётган танкерни қўйиб юбормоқчи
Самарқандда танишининг бошига болта билан урган шахс қамоққа олинди