Марҳум маст ҳолатда бўлганлиги учун профилактика инспектори томонидан ҳушёрхонага топширилган.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Чортоқ ички ишларидан яна бир фуқаронинг ўлиги чиқди” сарлавҳаси остида хабар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўрганиш ишларини олиб бориб, расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрель куни соат 20:00 атрофида марҳумнинг турмуш ўртоғи эрининг уйга маст ҳолатда келиб, жанжал қилаётганлиги ҳақида Чортоқ тумани ИИБ профилактика инспекторига хабар қилган.
Профилактика инспектори мурожаатни ўрганиб, марҳумни ҳушёрлантириш мақсадида Янгиқўрғон туманида жойлашган марказий шифохонага олиб борган. Профилактика инспектори тегишли ҳужжатлар ва далолатнома расмийлаштирган ҳолда марҳумни соат 21:58 да ҳушёрхонага топширган.
Марҳум И.У. бугун, 8 апрель кунига ўтар кечаси соат 00:45 атрофида ушбу ҳушёрхонанинг дарчасидаги темир панжарасига чойшабдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.
"Суд-тиббий экспертизанинг маълумотномасига кўра, У.И.нинг ўлими “бўйин соҳасининг сиқилишидан келиб чиқадиган механик асфикция, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги” оқибатида содир бўлган. Унинг танасида “бўйин қисмидаги стронгулацион эгат”дан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган",- дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ўқувчилар январь ойида тўлиқ таътилга чиқарилиши мумкин
O‘zbekiston musulmonlari idorasi: Alloh “rahbar qilib qo‘ydim” degan erkakning “kuyov salomi” musulmonlar uchun musibat
Анор таъмли ичимлиги Қозоғистонда ҳам тақиқланиши мумкин
Damas таксилари ҳалқнинг корига яраган ва ярамоқда. Депутатлар Термиздаги тақиққа муносабат билдирди
Суд Алишер Усмоновни “Путиннинг севимли олигархи” деб аташни тақиқлади