Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда, деб ёзади президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов.
Шу муносабат билан у қуйидагиларни маълум қилди:
– Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.
Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим, – дея қайд этди Асадов.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» 9 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Наркотик моддасини супурги орасига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди
ЙТҲ: йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи фарзандидан айрилди
Путиннинг навбатдаги қалтис қарори (фото)