Ўзбекистонда президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган. Агар ушбу хабар тасдиқланса, Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, авваллари Президент сайловлари декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиларди.
Ўзбекистонда президент сайловига тайёргарлик жараёнлари 2021 йил 1 мартдан бошланиши хабар қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Ички ишлар ходимларининг маоши оширилиши мумкин
Наманганда 84 ёшли бемор коронавирусдан соғайди
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш
Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотига кўчирилади
Эртага ҳаво ҳарорати 7 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди