Чеченистон мусулмонлар диний идораси ҳайдовчилардан автоуловларига Қуръон оятлари туширилган тонировкалар ўрнатишдан сақланишни сўради. Бу ҳақда IslamNews нашри хабар бермоқда.
Чеченистон муфтийсининг ўринбосари ва Грозний шаҳри қозиси Адам Ильясовнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар Аллоҳнинг каломига нисбатан ҳурматсизликдир.
“Биз автоуловларида Қуръони карим ёзуви бор ҳайдовчиларни уларни олиб ташлашга ва Қуръон оятларини хор қилмасликка чақирамиз. Бундай қилиш нотўғри ва ҳазиллашиб бўлмайди. Биз биламизки, Қуръонга фақат таҳорат билан тегиниш мумкин. Сизлар нима қиляпсиз, оятларни машинага, яна унинг орқа ойнасига, энг ифлос қисмига ёпиштиряпсиз. Афсуски, бундай хатти-ҳаракатлар бугунги кунда ёшлар орасида кенг тарқалмоқда, урфга айланмоқда. Биз улардан бундай қилмасликни сўраймиз. Ота-боболаримиз Қуръон бўлган хонада ҳатто кийимларини ҳам алмаштиришмаган. Қуръонни кўрганда ҳурмат юзасидан ўринларидан туришган, чунки бу суннатдир. Бугунги кунда кўпчилик бунга енгил қараяпти. Шунинг учун биз Каломуллоҳни реклама маҳсулоти қилиб ишлаб чиқараётганлардан, сотаётганлардан, уни олиб ёпиштираётганлардан Аллоҳдан қўрқишни ва унинг оятларини хўрламасликни сўраб қоламиз”, – деди муфтий ўринбосари.
Шунингдек, Адам Ильясов фақиҳлар Қуръон оятларини автоуловларга тушириш, ёпиштиришни тақиқлаганини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Келин тўйдан бир неча соат ўтгач кучли йиғи сабаб оламдан ўтди
Конор чемпионни жангга чорлади
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизли кредитлар ажратилади
Наманганда юз берган ўзаро тортишув жиноятга етаклади
Жиззахда 25 ёшли йигит ЙТҲ қурбони бўлди (+18)