Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йил якунида 28,4 миллиард долларга (ЯИМга нисбатан 44,9 фоиз) етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган «2021 йилги фуқаролар учун бюджет» лойиҳасида сўз боради.
Давлат ташқи қарзи 2021 йил якунига қадар 25,5 миллиард АҚШ доллари ҳисобида прогноз қилинмоқда, шундан 18 миллиард доллари Ўзбекистон номидан (ҳукумат) ва 7,5 миллиард доллари Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган.
Молия вазирлигининг ҳисоблашича, ўсиш динамикасига қарамай, давлат қарзи ўртача даражада, макроиқтисодий бақарорлик учун хавфсиз даражада (60 фоиз атрофида) сақланиб қолмоқда.
2020 йилда давлат қарзининг ўсиши (кутилган 22,8 миллиард долларга ёки ЯИМнинг 39 фоизи) коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча бюджет харажатларини молиялаштириш учун жалб этилган. Ушбу мақсадлар йўлида Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.
2020 йилдан бошлаб ташқи қарзларни Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинишига чекловлар киритилди. Ташқи қарзларни Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистон кафолати остида жалб қилиниши бўйича янгидан имзоланаётган келишувлар умумий суммасининг чегаравий ҳажми 4 миллиард АҚШ доллари миқдорида этиб белгиланди. Бироқ коронавирус пандемияси шароитида ҳукумат томонидан ташқи қарзнинг чегаравий миқдори қайта кўриб чиқилиши зарур бўлди. 2020 йилда ташқи қарзни жалб қилиш бўйича янгидан имзоланаётган келишувлар ҳажми 5,5 миллиард доллар, 2021 йилда 5 миллиард доллар ҳисобида бўлиши лойиҳа қилинди.
Давлат қарзини ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш учун Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш учун кафолат жамғармаси ташкил этилган.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистон Украинага ҳарбий техника жўнатгани ростми?
ХТВ мактабларга рўмол ўраб келишга бўлаётган қаршиликлар юзасидан изоҳ берди
Расул Кушербаев: «Мен «ёмон» депутатман!»
Таътилдаги Мирзиёев Тўқаевга қўнғироқ қилди
Хитой тилга кирди. Си Цзинпин Қозоғистон учун курашга кирмоқчи