Эртага, 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги учрашувида Қатарга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинга чиптаси бор мухлислардан максимал эртароқ стадионга келиш сўралмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу ҳақда мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, мазкур ўйин олдидан Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгани муносабати билан байрам тадбири ташкил этилади. Шу сабабли мазкур учрашувга чипта олган барча ишқибозлардан стадионга максимал эртароқ келиб, ўз жойларини эгаллашлари сўралади. Стадион мухлислар учун учрашув бошланишидан 3 соат олдин (15:45) да очилади.
“Ўйин тугагач, тарихий натижа қайд этиб, халқимизни хурсанд қилган миллий терма жамоамиз аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Кореядаги фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилади!
“Forbes” илк бор дунёнинг энг бой аёлларини эълон қилди
1 июндан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм тикланади
Янги буйруқ: мигрантларнинг РФда бўлиш муддатини қисқартирувчи ҳолатлар тасдиқланди
Apple iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи