Наманган вилояти сессиясида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларга тўхталиб ўтилди.
Жумладан, вилоят бўйича 34 минг 761 та эҳтиёжманд оиланинг 47 минг 858 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари “Темир дафтар”га киритилган.
Ҳозирда эҳтиёжманд оилаларнинг 27 минг 58 таси ёки 78 фоизи ҳудудлардаги туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилди.
Бугунги кунгача 34 минг 761 та оиладаги 47 минг 797 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, “Темир дафтар”даги оилаларга коронавирус пандемияси салбий таъсирини юмшатиш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 91,9 миллиард сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур маҳсулотлар тарқатилди.
Жумладан, “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида 49,4 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган
Тасодифий хабарлар
Мексикада йўл бўйидан 6 та танасиз бош топилди
«Бенфика» Халқаро Чемпионлар Кубоги ғолиби бўлди
Намангандаги резина цехига ўт кетди (видео)
«Pump-and-dump» ва Hamster Kombat фирибгарликми?
ЕР МАЙДОНЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУР