Жорий йилнинг 19 август куни Мексикада полиция йўл бўйидан олти эркакнинг кесилган бошини топди. Бу ҳақда “La Jornada” нашри хабар берди.
Мексика Давлат жамоат хавфсизлиги тизимининг ижрочи котибияти маълумотларига кўра, соат тонгги 6:45 да 911 фавқулодда хизматига бир киши қўнғироқ қилиб, йўлдан ўтаётганда йўл ёқасида “одам бошига ўхшаш нарса”ни узоқдан кўриб қолганини хабар қилган.
Полиция манбаларига кўра, бошларнинг юз қисмидан тери ажратиб олинган ва уларнинг ёнида жиноятчи гуруҳлардан бири томонидан имзоланган деб тахмин қилинаётган ёзувли мато ҳам бўлган. Матн минтақадаги зўравонлик ҳаракатларида айбланаётган шахсларга қаратилган бўлиб, уларга товламачилик ва қотилликлар бўйича айблов қўйилган.
Норасмий маълумотларга кўра, бу Сан-Мартин Теcмелукан (Пуэбла штати) чегарасига яқин ҳудудда ҳудудий назорат учун курашаётган жиноятчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро “ҳисоб-китоб” бўлиши мумкин. Чирий бошлаган 6 одамнинг боши ўтлоқ орасидан, Вилла Мариано Матаморос йўли бўйида Атотонилко-Икстакуистла йўналишидаги йўл бўйидан топилган.
Тласкала штати Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан тергов ишини бошлаган. Воқеадан хабардор бўлгач, Тергов полицияси ходимлари ва Суд-тиббиёт фанлари институти экспертлари воқеа жойига етиб бориб, зарур процедураларни амалга оширган ва дастлабки текширув ишларини бошлаган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда шифокор фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди: унга қандай ҳукм ўқилди?
Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши ўзгартирилади
2022 йилда қанча ўзбекистонлик хорижга кўчиб кетгани айтилди
Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилди
Ўзбекистонда ОТМга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди