“Навбаҳор” билан тузилган шартнома муддатлари якунланганлиги сабабли, жамоамиз сафини дарвозабон Дилшод Ҳамроев ва россиялик ҳужумчи Руслан Болов тарк этишди.
25 ёшли посбон Дилшод Ҳамроев “лочинлар” таркибига 2018 йилнинг 2-даврасидан қўшилганди ҳамда 2018 – 2020 йиллар мавсумида Coca Cola Суперлигада жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборди.
26 ёшли ҳужумчи Руслан Болов эса жамоамиз таркибига шу йилги мавсумда қўшилиб, Суперлига - 2020 баҳсларида 20 та ўйинда майдонга тушиб, жами 1037 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасига 3 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Шунингдек, россиялик футболчи Суперлиганинг бу йилги мавсумида 2 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
“Навбаҳор” ПФК Дилшод Ҳамроев ҳамда Руслан Боловга жамоамиздаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчиликларини билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятларига омад ёр бўлишини тилайди.
Тасодифий хабарлар
Туркияда ўлдирилган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Арқадағ ўғлидан ҳокимиятни қайтариб олмоқчи – “Carnegie Politika”
Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари махсус ҳужжатларга имзо чеккан
Саудияда 300 йил аввалги тарихий сана илк бор байрам сифатида нишонланмоқда
Ҳокимдан калтак еганини айтган қашқадарёлик фермер ишини вилоят прокуратураси ўрганади