Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати манежида шу кунга қадар бўлиб ўтган тест синовларида қоидани бузгани учун 17 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлаштирилди.
Бу ҳақда Қарши шаҳар прокурори А.Файзуллаевга асосланиб, «ЎзА» хабар берди.
Мисол учун, 11 нафар абитуриент ўрнига бошқа шахслар тестга кирмоқчи бўлишди. 6 нафар абитуриент эса имтиҳон ўтадиган бинога ўзи билан мобиль алоқа қурилмаси олиб киришга уринди. Албатта, бу ҳолатларга дарҳол чек қўйилди.
Хусусан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Ў.И фуқаро Хайриддинов Одилбек ўрнига Тошкент давлат техника университетига, Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Ф.С фуқаро Сирожов Олмос ўрнига Қарши давлат университетига кириш тест синовларини бажариш учун кираётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Уларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бундан ташқари Қарши туманида яшовчи фуқаро А.З ҳам имтиҳон жараёнида фойдаланиш мақсадида ўзи билан «Мастеркард» русумли телефон аппаратини олиб кираётганда фош бўлди. Фуқародан ушбу қурилма тегишли тартибда расмийлаштириб олинди ҳамда у тестдан четлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
[:]
Тасодифий хабарлар
“Фарғоналик окахонларга бўлавермайди”. Қоидани бузган ИИБ ходими жазоланди
Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
5 июлдан автомобиллар ҳаракати яна чекланади
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланмоқда