Икки кун аввал Хитойдан келган талаба йигит коронавирус билан гумонланиб Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.
Исми очиқланмаслигини сўраган касалхона врачининг айтишича, иситма ва бош оғриқдан шикоят қилган бемор 1 февраль куни шифохонага мурожаат қилган.
Бемор бошқа касаллардан бўшатилган алоҳида палатага ётқизилган.
Касалхона шифокори текширишда коронавирус аниқланмаганини айтмоқда.
Андижоннинг Жалақудуқ туманидан бўлган бемор икки кун аввал Хитойдан келгани, Тошкент аэропортида ҳеч ким уни текширувдан ўтказмаганини шифокорларга айтган. Бемор шифохонанинг 2-бўлимидаги алоҳида палатага олинган, барча шифокорларга маска тақиш буюрилган.
“Иситма 37,5, бошқа ҳеч нарса йўқ. На томоқда қизариш, на катарал белги, на йўтал, на кўз қизариши бор. Лекин, коронавирус эмас. Шунга қарамай бемор алоҳида палатага олинди”, - деди шифохонанинг бош врачи ёрдамчиси.
Тасодифий хабарлар
Россияда ўзбекистонликни дўппослаган полициячиларга нисбатан жиноий иш очилди
Хитойдан қотил қовоғарилар чиққани ростми?
Bojxona va DXX xodimlari Farg‘onada 516 ming dollarni noqonuniy olib chiqishga uringan shaxsni qo‘lga oldi
Беларусга қўшни давлатлардан тажовуз бўлиши мумкин – Лукашенко
Президент танқид қилган собиқ ҳоким қамоққа олинди