Фарғоналик блогер Дима Қаюм «самосуд» қилинди. Ўзи таҳқирланди, телефони синдирилди (Видео)

Фарғоналик блогер Дима Қаюм «самосуд» қилинди. Ўзи таҳқирланди, телефони синдирилди (Видео)

Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида «самосуд» ҳолати уюштирилди. Бу ҳақда "7news.uz" ёзмоқда.

Унинг олиб бораётган ҳайрли ишлари ва блогерлик фаолияти ғашига теккан, кутубхона қурилишига қарши бир гуруҳ шахслар томонидан бўлгани, яъна уша бозорчи-аёлларимизни ишга солишгани тақдим этилган видео-фото материалларда кўриниб турибди.

Дима Қаюмга нисбатан тажовуз, таҳдидни, самосуд ҳолатини ва унга тегишли телефон экранини синдириб ташланганини кескин қоралаймиз ва тегишли вазирлик ва идоралардан бу ҳолатни зудлик билан ўрганиб чиқишларини ва алоҳида назоратга олишларини сўраймиз.

Бир гуруҳ шахслар томонидан “Бозор бузилганида айбдорсан”, “кутубхона қурмайсан” деб айбланиб, “Самосуд” қилинган Дима Қаюм акс этган видеони кўриб, юртдошларимизнинг ҳуқуқий онги пастлигидан улар ўз хатти-ҳаракатлари билан инсон ҳақ-ҳуқуқларини паймол этиб, ўзбошимчалик қилиб, уларнинг ўзи жиноятга қўл ураётганини англаб етмагани кўриниб турибди. («Қўши маҳалла»)

×