Ўзбекистонда қатъий карантин чоралари кучайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилган.
“Ҳозирги пайтда мамлакатда эпидемиологик вазият стабил холатда, аммо агар вазият ёмонлашса ва касалланиш сони кўпайса, тегишли чоралар кўрилади”, дейди Ботир Қурбонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов карантин чоралари кучайтирилиши билан боғлиқ саволга жавоб берган эди.
“Январь ойидан буён коронавирусга олинган тест натижаларини таҳлил қилсак, 0,1 фоиз ҳолатда касаллик аниқланяпти. Уларнинг аксарияти симптомсиз кўринишда бўлгани учун уй шароитида даволаняпти.
Куни кеча ўтказилган халқ депутатлари шаҳар кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорда бирорта янги, кучайтириш бўйича банд йўқ. Бугун фақатгина мавжуд талаблар устидан назоратни кучайтириш масаласи кўриляпти. Талаб этилаётган энг асосий уч нарса — ниқоб тақиш, қўл ювиш, ижтимоий масофани сақлаш”, деган Алимов.
Маълумот учун, 17 март куни Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:
– байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
– байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
– аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.
Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилганди.
Тасодифий хабарлар
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi
6 соат ичида «Тошкент» ва «Наманган» вилоятларида жами 97 кишида коронавирус аниқланди
Масъулият ва жавобгарлик бўлса, жиноятчиликнинг олди олинади
+27. Ўзбекистонда яна учта ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Наманганда “Дрон” олди-сотдиси амалга ошмай қолди