Кеча, 12 октябрь куни соат 23:38 да Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Олмазор» МФЙдан ўтган М-39 йўлининг 1048 км.да ҳаракатланаётган «МАН» русумли тиркамали юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 00:01 да етиб бориб, ёнғин соат 00:05 да қуршаб олинган ва соат 01:12 да ўчирилган. Маълумот учун, энг яқин ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 18 км. ни ташкил этади.
Ёнғин натижасида юк автомашинасининг тиркамасига юкланган тахминан 25 тонна полиетилен рулонлар ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди, Қайта имтиҳон топшириш керак эмас — ДХА
Андижонда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ходими пора билан қўлга олинди
Наманган ва Фарғонада ҳам кўмирфуруш мансабдорлар ушланди
Энди бировни туҳмат ва ҳақорат қилганга ариза асосида иш очилади
«АЛИФБE» КИТОБИНГ МУБОРАК, ЎҒЛИМ!